Июлда бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Июлда бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Ўзгидромет прогнозига кўра, июль ойи қулай шароитлардан бошланади, 1-3 июль кунлари ҳаво ҳарорати 31-36 даража атрофида, жанубда 38-40 даражагача бўлади.

Сўнгра июль ойи ҳарорат тартиби бўйича меъёрга яқин бўлиши кутилмоқда. Ойнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 35-40 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-43 даражагача бўлади. Фақат айрим кунларда ҳарорат бу қийматлардан 2-3 даражага юқори бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида июль ойи учун энг юқори ҳарорат Қизилқум чўлида 1983 йилда қайд этилган — 50 даража. Пойтахтда эса 1997 йилда қайд этилган 44,6 даража рекорд ҳаво ҳарорати сифатида сақланиб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!