Қозоғистон трансафғон темир йўллари қурилишида иштирок этишга тайёр

Қозоғистон трансафғон темир йўллари қурилишида иштирок этишга тайёр

Минтақавий транспорт имкониятларини кенгайтириш - Қозоғистон делегациясининг Афғонистонга ташрифининг асосий масалаларидан биридир. Қозоғистон ва Афғонистон Бош вазирлари ўринбосарлари Серик Жуманғарин ва Абдул Ғани Барадарнинг учрашувида томонлар Марказий ва Жанубий Осиёдаги транспорт интеграцияси лойиҳалари бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирдилар. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ҳукумат матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Тадбир давомида Қозоғистон томонининг Трансафғон йўлагини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишга тайёрлиги таъкидланди: Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар ва Ҳирот – Қандаҳор – Спин-Булдак темир йўллари йўналишлари қурилиши. Лойиҳа минтақа мамлакатлари ўртасида юкларни етказиб бериш муддатини қарийб 10 баробарга қисқартириш, шунингдек, юк ташиш нархини пасайтириш имконини беради. Қозоғистон ўз ишлаб чиқарган темир йўл устки конструкциялари, шпаллар ва маҳкамлагичлар учун материаллар етказиб бериш орқали трансафғон темир йўли қурилишида иштирок этишга тайёр.

Сўнгги уч йилда Қозоғистондан Афғонистонга экспорт юк ташиш ҳажми ошиб бормоқда: 2023 йилда темир йўл транспортида ташиш ҳажми 2,7 миллион тоннани ташкил этди, шундан 1,5 миллион тоннаси ун ва ғалладир. Бу 2021 йилга нисбатан 14 фоизга кўпдир. Келгуси йиллар учун прогноз экспорт ҳажмини 40 фоизга оширишдир. Шу билан бирга, 2030 йилга бориб, транспорт оқимининг ўсиши уч баравар ошиши кутилмоқда.

Томонлар, шунингдек, мамлакатлар ўртасида ҳаво қатновини қайта тиклаш имкониятларини муҳокама қилди. Қозоғистон ва Афғонистон авиация маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми доирасида томонларнинг авиаташувчилари ҳафтасига учта режалаштирилган йўловчи/юк рейсларини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Қозоғистон томони афғон авиакомпанияларидан аризалар келиб тушганидан кейин бу масалани кўриб чиқишга тайёр.

Бундан ташқари, Серик Жуманғарин Афғонистон Ташқи ишлар вазири Амир Муттақий ва Савдо ва саноат вазири Нуриддин Азизий билан учрашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!