“Қизларнинг ёқимтой ва энг севимли хонандаси” яширин тарзда оила қурди

“Қизларнинг ёқимтой ва энг севимли хонандаси” яширин тарзда оила қурди

Машҳур ва рус қизларининг севимли хонандаси Алексей Воробьёв энди бўйдоқ эмас. Хонанда АҚШда оила қурди.

Бу ҳақда Россия интернет сайтлари хабар бермоқда.

Таъкидланишича сўнгги бир неча йилдан буён Америкада нафақат яшаётган, балки ижод қилаётган хонанда журналистларнинг маълумотларига кўра, анчадан бери у билан бирга бўлган Наталья Зубарева билан яширин тарзда оила қурган.

Тармоқ фойдаланувчилари Инстаграмда севимли хонандасини табриклашмоқда.

Аммо Алексейнинг ўзи ҳали бу миш-мишларга изоҳ берганича йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!