Қирғизистон президенти лавозимига беш киши даъвогарлик қилмоқда

Қирғизистон президенти лавозимига беш киши даъвогарлик қилмоқда

31 октябрь ҳолатига кўра Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига тўрт кишидан мамлакат президенти лавозимига ўз номзодини илгари суриш тўғрисидаги ариза келиб тушди.

Sputnik Қирғизистон нашри хабарига кўра, қуйидагилар давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилмоқда:

  • Адахан Мадумаров — “Бутун Қирғизистон” партияси етакчиси;
  • Арстанбек Абдилдаев —“Аурдин” МЧЖ директори;
  • Кубан Чороев — “Қадимий кўчманчи тамаддуни” Тарихий-маданий мерос ва маънавиятни қайта тиклаш” жамғармаси бошқарувчи раиси;
  • Назарбек Нишанов — “Лидер-Антикризис” жамоатчилик ташкилоти президенти.

Аввалроқ Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Садир Жапаров истеъфога чиқиши ва давлат раҳбари сайловларида иштирок этишини маълум қилганди.

Қирғизистонда президент сайловлари 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!