Қашқадарёда карантин қоидаларини бузган фуқаролар сони қанча?

Қашқадарёда карантин қоидаларини бузган фуқаролар сони қанча?

Ўзбекистонда карантин эълон қилинган кундан бошлаб республикада ушбу қоидаларга амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 10 350 та ҳолат қайд қилинган, деб хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, бу кўрсаткич Қашқадарё вилоятида  546 тани ташкил этади.

“Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда”, – дейилади вазирлик ахборотида.

Эслатиб ўтамиз,  аввалроқ «Nasafnews» мухбири вилоят ҳокими Зойир Мирзаев берган маълумотга таяниб,  карантин пайтида жамоат жойида бўлиш қоидасини бузиб, ниқобсиз юргани учун жавобгарликка тортилган фуқаролар  сонини маълум қилганди.
Унга кўра, Миллий Гвардия ходимлари томонидан 400 нафардан ортиқ фуқаролар жаримага тортилгани айтилганди. 

 

Manba: nnews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!