Путин Байденга Афғонистон атрофидаги қўшинлар бўйича эътироз билдирган — WSJ

Путин Байденга Афғонистон атрофидаги қўшинлар бўйича эътироз билдирган — WSJ

Россия президенти Владимир Путин америка қўшинлари Марказий Осиё мамлакатларида бўлишига қарши.
Бу ҳақда давлат раҳбари АҚШ етакчиси Жо Байден билан июнь ойида Женевада ўтган учрашувда маълум қилган, деб ёзади The Wall Street Journal.

Москва МО минтақасида ўз таъсирини сақлаб қолишга ва афғон муаммосига ечим топиш учун Вашингтон билан ҳамкорликни кенгайтирмасликка интилмоқда.

Материал муаллифларининг таъкидига кўра, бу америкаликларга Афғонистон билан чегарадош мамлакатларда дронларни жойлаштириш имкониятларини мушкуллаштирган.
Нашр таъкидига кўра, ҳозирда АҚШ ҲҲК ўз кучларини Форс қўлтиғидаги мамлакатларда жойлаштиришга мажбур. Сабаби, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон аэропортлари улар учун ёпиқ.
Бу ҳолат эса Вашингтоннинг ўтказилаётган операцияга ҳаражатларини сезиларли оширмоқда.
Июль ойи охирида РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Марказий Осиёда ҳеч ким АҚШ ҳарбий базаларини ўз ҳудудида жойлаштиришни режалаштирмаётгани ҳақида баёнот берган эди.
Тошкент ҳам худди шундай фикрни билдирди.

Хусусан, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги республика ҳудудида хорижий ҳарбий базалар ва объектларини жойлаштириш на мудофаа доктринаси, на Конституция, на ташқи сиёсат концепциясида назарда тутилмаганини айтди.
Ўзбекистон мудофаа сиёсати қуролли кучларнинг хориждаги тинчликпарварлик операцияларида ва ҳарбий можароларда иштирок этмаслик тамойилига асосланган, дея таъкидлаган эди идора.
Афғонистондаги вазият
Афғонистондаги вазият ўткир тус олган: сўнгги ҳафталарда толиблар ҳудудларни фаол босиб олишни бошлаб юборган ва чегарада назоратни қўлга олган.

"Толибон"* аъзолари пойтахт Қобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олди. Амалдаги давлат раҳбари Ашраф Ғани "қирғин-баротнинг олдини олиш мақсадида", Афғонистонни тарк этди.
16 августга ўтар кечаси толиблар сиёсий офисининг вакили Муҳаммад Найим Афғонистонда уруш якунланганини, давлат бошқарув шакли эса тез орада аниқ бўлишини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!