"ПСЖ" футболчилари Месси ва Неймар жамоадан кетганидан хурсанд

"ПСЖ" футболчилари Месси ва Неймар жамоадан кетганидан хурсанд

Парижликларнинг айрим футболчилари Лионель Месси ва Неймар билан бир жамоада ўйнашни ноқулай ҳис қилишди.

PSG Community нашрининг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, кўпчилик парижлик футболчилар Неймар ва Месси клубни тарк этганидан хурсанд бўлишган.

31 ёшли Неймар "ПСЖ"да олти мавсум ўтказиб, беш марта Франция чемпионлигини қўлга киритди. 2023 йилнинг ёзида бразилиялик футболчи Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган бўлиб, унга кўра у жами 300 миллион евро олади.

Месси 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида “Интер Майами”га ўтган эди. Футболчининг "Интер Майами" билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда аргентиналик футболчи Америка клуби сафида 14 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчи "Интер Майами" билан Лига кубогини қўлга киритди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!