Россия кучли ҳужумга тайёрланмоқда. Киевнинг мақсади нима?

Россия кучли ҳужумга тайёрланмоқда. Киевнинг мақсади нима?

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси (БРБ) раҳбари Кирилл Буданов NYT газетасига берган изоҳида Украина армияси Харков вилоятидаги фронтни бир неча кун ичида барқарорлаштиришини айтди. Аммо Россия Суми вилоятида янги ҳужум бошлаши мумкин.

«Айни дамда бизнинг вазифамиз чизиқни барқарорлаштириш (Харков вилоятида – таҳр.) », — деди у ва «Украина захираларининг оқими уларнинг режаларини қисман бузишга муваффақ бўлди», дея қўшимча қилди.


Будановнинг ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг Харков вилоятидаги ҳужумлари яна 3-4 кун давом этади, шундан сўнг руслар Суми йўналиши бўйича «кучли ҳужум» қилиши кутилмоқда.

Украина расмийлари Россия Суми вилояти билан чегара яқинида қўшин тўплаётганини айтди, деб ёзади NYT. Будановга кўра, Россиянинг вазифаларидан бири минтақада ваҳима уруғини экишдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!