Путин Хитойга учади

Путин Хитойга учади

Россия президенти Владимир Путин Хитой раҳбари Си Цзиньпин таклифига биноан 16-17 май кунлари давлат ташрифи билан Хитойда бўлади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

«Хитой раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 2024 йилнинг 16-17 май кунлари давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлади», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бу Путиннинг лавозимга киришганидан кейинги биринчи хорижий сафари ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!