Ўқувчиларга тарсаки туширган Миллий гвардия ходими ишдан бўшатилди

Ўқувчиларга тарсаки туширган Миллий гвардия ходими ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Миллий гвардия ходими ўқувчилар юзига тарсаки тушираётгани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат бўйича вилоят Миллий гвардия бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, воқеа Фарғона вилояти Қўштепа туманида жойлашган 49-мактабда содир бўлган. Ҳозирда тасвирдаги Миллий гвардия ходими ишдан олинган.

“Мазкур ҳолат юзасидан хизмат суриштируви ўтказилиб, ижтимоий тармоқларда тарқалган ва видеотасвирда акс этган ходим ҳозирда эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилганлигини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!