Ҳаваскор ММА Осиё ўйинларига киритилди

Ҳаваскор ММА Осиё ўйинларига киритилди

Маълумки, юртимизда ММА ассоциацияси расман иш бошлаганига унча кўп вақт бўлмади. Бироқ ҳозирда Ўзбекистон аралаш жанг санъати усталари жаҳонда ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Хоҳ у ҳаваскор йўналишда бўлсин, хоҳ профессионал йўналишда ҳамюртларимиз Осиё чемпионатлари, жаҳон чемпионатларида совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

Эндиликдан бошлаб, ҳаваскор ММА ёпиқ иншоотлар остида бўлиб ўтувчи Осиё ўйинларига қўшилди. Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси 11 март куни ўзининг расмий сайтида Осиё Олимпия Кенгаши (ОCА) маълумотларини янгилаганди ва 41 та расмий мусобақа рўйхатида аралаш яккакурашлар йўқ эди.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги Осиё ўйинлари 2026 йилнинг 19 сентябридан 4 октябрига қадар бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!