Паррандачилик корхоналари 5 йилга ер солиғидан озод қилинади

Паррандачилик корхоналари 5 йилга ер солиғидан озод қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев 25 июн куни чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Жаҳон бозорида парранда генетикасининг 80 фоизи АҚШ компаниясига тўғри келади. Шу боис улар билан ҳамкорликда паррандачиликда генетик технологияларни жорий қилиш ва наслчилик хўжаликлари ташкил этиш режалаштирилган.

Шунингдек, паррандачиликда кластер тизимини жорий этиш, тайёр бизнес лойиҳалар қилиб, тадбиркорларга бериш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Соҳа ривожини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятлар белгиланди. Унга кўра, паррандачилик корхоналари 5 йилга ер солиғидан озод қилинади. Парранда гўшти экспортига рухсат берилади. Тадбиркорларга берилган 35 миллион доллар арзон ресурсни қайтариш муддати 3 йилга узайтирилади.

Давлат раҳбари озуқа-ем захирасини кенгайтириш ва паррандачилик хўжаликларига марказлаштирилган тартибда етказиш бўйича ҳам топшириқлар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!