Омбудсманга ўтган биринчи чоракда келиб тушган мурожаатларнинг 42,1 фоизи хотин-қизларга, 57,9 фоизи эркакларга тўғри келади

Омбудсманга ўтган биринчи чоракда келиб тушган мурожаатларнинг 42,1 фоизи хотин-қизларга, 57,9 фоизи эркакларга тўғри келади

Омбудсманга ўтган биринчи чоракда келиб тушган мурожаатларнинг 42,1 фоизи хотин-қизларга, 57,9 фоизи эркакларга тўғри келади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова маълум қилди.

Жами мурожаатларнинг 25,4 фоизи ижтимоий, 24,2 фоизи иқтисодий, 18,6 фоизи шахсий, 14,8 фоизи ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда ушлаб турилган шахслар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга, 9,4 фоизи фуқаролик ва мурожаат қилиш ҳуқуқига, 1,3 фоизи бола ҳуқуқларига, 0,8 фоизи экологик ҳуқуқ ва 5,5 фоизи бошқа масалаларга тегишли.

Омбудсманга мурожаатига кўра, хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 52 млн сўмга яқин алимент тўловлари ундирилиши таъминланди. Алимент тўлашдан бош тортган 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 3 та ҳолатда эса жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!