Нигерда террорчи гуруҳлар хавфсизлик кучларига ҳужум қилиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

Нигерда террорчи гуруҳлар хавфсизлик кучларига ҳужум қилиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

Нигерда террорчи гуруҳлар 25 июнь куни хавфсизлик кучлари жойлашган объектга ҳужум қилиб, 21 кишининг ўлимига сабабчи бўлган. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги тарқатган маълумотга асосланиб, Al Arabiya хабар берди.

Мамлакат ғарбида юз берган ҳужумда 20 нафар хавфсизлик хизмати ҳалок бўлган. Шунингдек, яна бир нафар тинч аҳоли вакили дайди ўқ келиб тегишидан вафот этган.

Ҳужум юз берган Тассия қишлоғида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. 9 нафар жароҳатланганлар марказий касалхоналарга олиб кетилган. Мудофаа вазирлиги Нигерда уч кунлик мотам эълон қилган.

Миллий телевидение орқали тарқатилган баёнотда қуролли ҳужумни террорчи гуруҳлар коалицияси ташкил этгани айтилган. Ушбу хабар ҳукуматга қарши кайфиятдаги радикал ва демократик кучлар бирлашувини ифода этиши мумкин. Ҳукумат эса бу гуруҳларни оммавий тарзда “террорчи” деб атаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!