Непалда кўчки натижасида 38 киши бедарак йўқолди

Непалда кўчки натижасида 38 киши бедарак йўқолди

Непалда муссонли сув тошқини туфайли юзага келган кўчки натижасида камида 38 киши бедарак йўқолди.

“The Kathmandu Post” нашрининг хабар беришича, воқеа бугун мамлакатнинг марказий вилоятидаги Синдхупалчок туманида содир бўлган.

Газетанинг ёзишича, 30 га яқин уй вайроналар ичида қолган бўлиб, камида беш кишининг жасади топилган.

“The Himaloyan” газетаси хабарига кўра, қутқарувчилар томонидан  турли жароҳатлар ва синиш ҳолатлари билан қутқариб олинган 10 киши касалхоналарга ётқизилган.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!