Наманганда йирик ЙТҲ: 2 киши ўлди, яна 2 киши касалхонада
12 май куни Норин туманининг “Чўжа — Ҳаққулобод” йўлида Нексия, Дамас ҳамда УАЗ машиналари иштирокида содир бўлган автоҳалокатда 2 киши ҳалок бўлган.
2021 йил 12 май куни соат 10:30 ларда, “Чўжа — Ҳаққулобод” автомобил йўлининг 22-км.да, 1977 йилда туғилган ҳайдовчи Нексия автомобилини бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетади ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Дамас русумли автомобилга тўқнашиб кетади. Сўнг ушбу автомобил орқасида ҳаракатланиб келаётган УАЗ автомобили билан тўқнашган.
Натижада, Нексия русумли автомобилда бўлган 2 нафар йўловчи “бош мия очиқ шикасти” жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, Нексия ҳайдовчиси ҳамда 2 нафар йўловчи “бош мия шикасти, бош мия чайқалиши, қўшма шикасти” ташхиси билан туман марказий шифохонасига ётқизилган.