Модерация «танқид майдонидан мақтов майдонига» ўтади

Модерация «танқид майдонидан мақтов майдонига» ўтади

Павел Дуров Telegram'да модерацияни яхшилашга ваъда берди.

Мессенжер асосчиси бу йил модерацияни «танқид майдонидан мақтов майдонига» ўтказиш ниятини билдирди. Бу ҳақда у Telegram'даги постида ёзган.

Дуров яқинда Францияда ҳибсга олинган, у ерда унга уюшган жиноятчиликка алоқадор бир қанча айбловлар, жумладан, расмийлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш, гиёҳванд моддалар ва болалар порнографиясини тарқатишда иштирок этишда айбланган. Тез орада у ҳибсдан озод қилинди.

«Telegram фойдаланувчиларининг 99,999 фоизи жиноятга алоқаси йўқ, бироқ 0,001 фоиз ноқонуний фаолият билан шуғулланиш бутун платформа учун ёмон имидж яратади ва деярли миллиард фойдаланувчимизнинг манфаатларини хавф остига қўяди», — деди Дуров.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!