Мавритания яқинида қайиқ қулаши оқибатида камида 89 муҳожир ҳалок бўлди

Мавритания яқинида қайиқ қулаши оқибатида камида 89 муҳожир ҳалок бўлди

Мавритания қирғоқларида балиқчи қайиғи чўкиб кетиши оқибатида камида 89 муҳожир ҳалок бўлди.

Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда.

Қайд этилишича, қайиқ Атлантика океани соҳилида мамлакат жануби-ғарбидаги Ндиаго шаҳридан тахминан 4 км узоқликда ағдарилиб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқ бортида 170 нафар йўловчи билан Сенегал-Гамбия чегарасидан сузиб кетган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!