Маҳалла раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказишга ким масъул?

Маҳалла раиси  сайловини ташкил этиш ва ўтказишга ким масъул?

Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мурожаатларни ишчи гуруҳ кўриб чиқади.

Амалдаги тартибга кўра, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш учун фуқаролар йиғини қарори билан ишчи гуруҳ тузилади.

Ишчи гуруҳ таркибига қоида тариқасида фуқаролар йиғинининг, тегишли ҳудудда жойлашган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг депутати киритилади.

Фуқаролар йиғини раиси, йиғин органларининг бошқа ходимлари, шунингдек фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларнинг, фуқаролар йиғини органлари бошқа ходимларининг яқин қариндошлари ишчи гуруҳ таркибига киритилиши мумкин эмас.

Савол туғилиши табиий: фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар ким томонидан кўрсатилади?

Номзод кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

У тегишли комиссияга тақдим этиш учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар бўйича таклифларни тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда тайёрлайди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ:
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилайди ҳамда уни ўтказишдан камида беш кун олдин бу ҳақда тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни хабардор қилади;

ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолисининг фуқаролар вакиллари сайлови бўйича умумий йиғилишларини ташкил этади ва ўтказади;

ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишининг иштирокчиларини рўйхатга олади ҳамда фуқароларнинг сайланган вакиллари ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда аҳолининг умумий йиғилиши баённомасини тузади;

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради;

фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) такрорий сайлови, шунингдек бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилишини ташкил этади;

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз: фуқаролар йиғини раисининг сайлови натижалари эълон қилинганидан кейин ишчи гуруҳ ўз фаолиятини тугатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (4 )

    ☔☔☔☔☔
    Хўжаеўесинга хаммаси бирон марта хаққоний махалла раисини сайловини кўрмадим хоким сайлаб жўнатади.
    UZ
    Ҳокимят ҳал қилади.Кейин улар оқсоқолмас,ҳаммаси ёш йигитчалар.Оқсоқолмас,ҚОРАСОҚОЛ!!!
    А
    😂😂😂😂
    А
    Saylovchilar ya'ni ovoz beruvchilar qanday saralanadi?