Лукашенко мухолифат ва уларнинг кураторларида Беларуснинг Кобрин туманини босиб олиш ва у ерда янги ҳукуматни эълон қилиш режаси борлигини айтди

Лукашенко мухолифат ва уларнинг кураторларида Беларуснинг Кобрин туманини босиб олиш ва у ерда янги ҳукуматни эълон қилиш режаси борлигини айтди

Беларус Президенти Александр Лукашенко мухолифат ва уларнинг кураторларида Беларуснинг Кобрин туманини босиб олиш ва у ерда янги ҳукуматни эълон қилиш режаси борлигини айтди.

Унинг таъкидлашича, Кобрин забт этилганидан сўнг, "хоин"лар қўшин юбориш учун НАТОга мурожаат қилмоқчи. Жанубдаги Брест вилоятининг Кобрин тумани Украинанинг Волин вилояти билан чегарадош.

Аввалроқ Беларус махсус хизматлари Литва ҳудудидан Минскдаги нишонларга учувчисиз ҳаво ҳужумларининг олди олингани ҳақида маълумот берганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!