Колумбия футбол федерацияси раҳбари ва ўғли ҳибсга олинди

Колумбия футбол федерацияси раҳбари ва ўғли ҳибсга олинди

АҚШ полицияси Колумбия футбол федерацияси раҳбари Рамон Жесурун ва унинг ўғлини ҳибсга олди.

Бунга Майамида бўлиб ўтган Америка кубоги финалида Колумбия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин бошланган муштлашув сабаб бўлган.

Тахминларга кўра, Рамон, унинг ўғли ва бошқа оила аъзолари тақдирлаш маросимида иштирок этиш учун майдонга киришга ҳаракат қилган.

Полициянинг маълум қилишича, 71 ёшли Рамон Хесурун ва 43 ёшли Рамон Ҳамил бошқа бир амалдорга ҳужум қилгани учун ҳибсга олинган.

Қўриқчи Рамоннинг ўғлини орқага қайтариш учун уринган. Федерация раҳбари ходимни турта бошлаган, ўғли эса унинг бўйнидан ушлаб, ерга ташлаган ва бошига ура бошлаган”, — дейилади хабарда.

Колумбия футбол федерацияси ҳозирча вазиятга изоҳ бермади. Рамон ва унинг ўғли ҳам сукут сақламоқда.

Эслатиб ўтамиз, қўшимча бўлимларда колумбияликларни 1:0 ҳисобида мағлуб этган Аргентина терма жамоаси Америка кубоги ғолиби бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!