ЖССТ вакили пандемия қачон тугаши ҳақида: "Энг ёмон сценарий тугади"

ЖССТ вакили пандемия қачон тугаши ҳақида: "Энг ёмон сценарий тугади"

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге Даниянинг DR телеканалига маълум қилган.

Халқаро ташкилот вакилининг сўзларига кўра, 2021 йил ҳам коронавирус йили бўлса-да, аммо вазият бир йил аввалгига нисбатан анча бошқариладиган бўлади. "Энг ёмон сценарий тугади. Вирус янги тарқалишни бошлаган 2020 йилга нисбатан ҳозир кўпроқ маълумотга эгамиз", деган Клюге.

Шу билан бирга, Клюге фақат ўз фикрини айтаётгани ва ҳеч ким пандемия билан боғлиқ вазият атрофидаги воқеалар қандай ривожланишини башорат қила олмаслиги ҳақида огоҳлантирган.

“Вирус сақланиб қолади, аммо чекловларга эҳтиёж қолмайди деб ўйлайман. Бу оптимистик хабар”, - дея қўшимча қилган ЖССТ вакили.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!