Жасур Жалолиддинов: "Ҳозирда ҳеч қандай босимни ҳис қилмаяпмиз"

Жасур Жалолиддинов: "Ҳозирда ҳеч қандай босимни ҳис қилмаяпмиз"

Ўзбекистон U23 терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов Осиё кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони термасига қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.

– Эртага олдимизда муҳим учрашув бор. Биз ўйинга тайёрмиз.

Тайёргарлик ҳақида:
– Бу мусобақага узоқ муддат тайёргарлик кўрдик. Йилдан йилга ўз ўйинимизни шакллантириб, ўсишга эришдик. Ҳозирда ҳеч қандай босимни ҳис қилмаяпмиз. Бор эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган.

Футзал терма жамоамизнинг ғалабаси ҳақида:
– Албатта бундан жуда ҳам хурсандмиз. Футзалчиларимиз ҳам биз ҳам бир жамоамиз ва халқимизни ғалаба билан хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Эртанги ўйинда уларга ҳам омад тилайман.

Эртанги ўйиндаги мухлислик ҳақида:
– Биз халқимизнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турибмиз. Улар ғалабамиз учун дуода бўлишмоқда. Эртанги ўйинда рақиб жамоа мухлислари кўп бўлиши бизга босим бермайди, бор эътиборимизни ғалаба қозонишга қаратамиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!