Исроилда истеъфога чиқиш давом этмоқда: ким ўз лавозимини тарк этмоқда?

 Исроилда истеъфога чиқиш давом этмоқда: ким ўз лавозимини тарк этмоқда?

Исроил полицияси разведка бошқармаси бошлиғи Дрор Асараф истеъфога чиқиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Бу қарор Исроил хавфсизлик идоралари ва ҳарбий департаментидаги истеъфолар тўлқини фонида қабул қилинди.

Аввалроқ Исроил қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал-майор Тамир Ядай истеъфога чиқишини маълум қилганди.

Сешанба куни Исроил Шимолий округи полицияси қўмондони Шуки Тахауко 35 йиллик фаолиятидан сўнг ўз лавозимини тарк этишга қарор қилгани маълум бўлди.Исроил ОАВларининг хабар беришича, Исроилнинг 8200-бўлинмаси қўмондони Ёсси Шариел яқин ҳафталарда истеъфога чиқишини эълон қилишни режалаштирмоқда.

Ynet нашрига кўра, Ғазо армияси бўлинмаси разведка бошлиғи ҳам ўз лавозимини тарк этишни режалаштирмоқда.

Июнь ойида қўмондон бригада генерали Ави Розенфелд 30 йиллик хизматдан сўнг Исроил армиясидан истеъфога чиққанини эълон қилди.

Апрель ойида ҳарбий разведка бошқармаси бошлиғи Аҳарон Халива 7 октабр куни Ал-Ақса тўфонининг олдини олмагани учун истеъфога чиққан эди.

Маълумотларга кўра, худди шу сабабга кўра, Исроил Бош хавфсизлик хизмати раҳбари Ронен Бар урушдан сўнг дарҳол истеъфога чиқиш ниятини билдирган.

ОАВ хабарларига кўра, Исроил армияси штаб бошлиғи Герзи Ҳалеви ҳам Хамас ҳужумлари олдидаги муваффақиятсизликлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди ва истеъфога чиқиши кутилмоқда.

Истеъфолар Исроил кўплаб жабҳаларда, жумладан, босиб олинган Ғарбий Соҳилда курашаётган ўта нозик бир вақтда содир бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!