Исроил армияси Ливан жанубидаги "Ҳизбуллоҳ" позицияларига зарбалар берганини айтди

Исроил армияси Ливан жанубидаги "Ҳизбуллоҳ" позицияларига зарбалар берганини айтди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан жанубидаги "Ҳизбуллоҳ"нинг бир қанча позицияларига зарбалар берди.

Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот хизматининг Телеграм-каналида маълумот пайдо бўлди.

Таъкидланишича, зарбалар, жумладан, Зибкин ҳудудидаги ҳарбий объектга, Хиам ва Ҳула ҳудудларидаги иккита тезкор инфратузилма объектига, шунингдек, Одайсеҳ ҳудудидаги ҳарбий объектга берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!