Индонезияда сув тошқинлари оқибатида 67 киши ҳалок бўлди

Индонезияда сув тошқинлари оқибатида 67 киши ҳалок бўлди

Индонезиянинг Ғарбий Суматра провинциясида лава ва сув тошқинлари қурбонлари сони 67 кишига етди, 20 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда мамлакатнинг табиий офатларга қарши кураш Миллий агентлиги раҳбари Сухарьянто маълум қилди, деб ёзади Синьхуа.

Унинг сўзларига кўра, жабрланганларни эвакуация қилиш ва қидиришда ёрдам бериш учун ҳудудларга аскарлар ва полициячилар юборилган.

Миллий агентлиги раҳбарининг қайд этишича, агентлик келгусида бундай авариянинг аянчли оқибатлари такрорланмаслиги учун фуқароларни бошқа жойга кўчириш масаласини кўриб чиқмоқда. Агар кўчириш амалга оширилса, маҳаллий маъмурият ер беради.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, шанба оқшомида содир бўлган бахтсиз ҳодиса 45 йил аввал худди шу ҳудудларда содир бўлган табиий офатнинг такрорланишидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!