Индонезия қирғоқларида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди

Индонезия қирғоқларида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди

Индонезия қирғоқлари яқинида 5,4 магнитудали зилзила қайд этилди.

Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази хабар берди.

Зилзила эпицентри тахминан 451 минг киши яшайдиган Манадо шаҳридан (Шимолий Сулавеси провинцияси) 140 км шарқда жойлашган. Ўчоқ 10 км чуқурликда жойлашган.

Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган. Цунами хавфи эълон қилинмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!