Ҳиндистоннинг Уттараханд штати расмийлари муз кўчиши оқибатида бедарак йўқолган 136 кишининг ўлимини тасдиқлади

Ҳиндистоннинг Уттараханд штати расмийлари муз кўчиши оқибатида бедарак йўқолган 136 кишининг ўлимини тасдиқлади

Ҳиндистоннинг Уттараханд штати расмийлари муз кўчиши оқибатида бедарак йўқолганларнинг барчасини қурбон бўлган деб топди. Бу ҳақда Times of India нашрига таяниб «Kommersant.ru» хабар берди.

Аввалроқ қутқарувчилар 68 кишининг жасадини топган. 136 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган. Одатда табиий офат қурбонлари етти йил давомида улар ҳақида ҳеч қандай дарак бўлмаса, қурбон бўлган деб топилади. Лекин бу вазиятда 1969 йилда қабул қилинган «Туғилиш ва ўлимни рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонунга кўра, йўқолганларни белгиланган муддатдан олдин вафот этган деб эълон қилишга қарор қилинди.

Расмийларга кўра, зарар кўрган оилаларга товон пули тўлаш жараёнини тезлаштириш учун шундай қарор қилинди.

«Даракциз йўқолганлар уч гуруҳга ажратилди: биринчиси — табиий офатлардан зарар кўрган ёки унинг яқинидаги ҳудудлар аҳолиси; иккинчиси — 7 февралдаги табиий офат вақтида ўша ерда бўлган Уттараханднинг бошқа ҳудудлари аҳолиси, охиргиси — офат вақти кўчкилардан зарар кўрган ҳудудларда бўлган бошқа штат аҳолиси», — деди маҳаллий ҳокимият расмийлари.

Маълумот учун, музлик Ҳимолай тоғларидан Алакнанда дарёси бўйлаб пастга тушган ва штатнинг баланд тоғли ҳудудларида сув тошқинига сабаб бўлган. У қурилаётган NTPC ва «Риши Ганга» ГЭСлари ҳудудида вайронгарчиликларни келтириб чиқарган. Ҳукумат ГЭСларнинг қуйи қисмидаги дарё бўйида яшовчи қишлоқ аҳолисини эвакуация қилди. Кейинги зарарларнинг олдини олиш учун Шринагар, Ришикеш ва Харидвар шаҳарларидаги тўғонларнинг сувлари оқизиб юборилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!