Ҳасанбой Дўстматов: «Токио Олимпиадасидан кейин профессионал боксга ўтмоқчиман»

Ҳасанбой Дўстматов: «Токио Олимпиадасидан кейин профессионал боксга ўтмоқчиман»

Бокс бўйича ёзги олимпиада ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўстматов 2020 йилда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларидан кейин профессионал боксга ўтиши ҳақида Дарё га маълум қилди.

2016 йилги Олимпиада чемпиони Дўстматовнинг айтишича, профессионал боксга ўтиши учун кўп таклифлар тушмоқда. Лекин у олдинда ёзги олимпиада ўйинлари борлиги учун ҳозирча профессионал боксга ўтиш ниятида эмас.

Илгари -49 килограмм вазнда жанг қилган боксчи -52 килогрмм вазн тоифасига ўтганини AIBA томонидан вазн тоифаларига киритилган ўзгартириш ҳамда сўнгги пайтларда 7-8 килограмм вазн ташлаш қийин кечаётгани ва бу унга финал баҳсларида қийинчилик туғдираётгани билан изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги ёзги олимпиада ўйинларида совриндор бўлган Шаҳобиддин Зоиров, Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксга ўтганди. Яна бир олимпиада чемпиони Бектемир Мелиқўзиев ўзини профессионал боксда синаб кўриш учун тайёргарлик кўрмоқда.

Аввалроқ жорий йилнинг 17 27 апрель кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аёллар ва эркаклар ўртасида 10 та вазн тоифаси бўйича медаллар учун кураш олиб бориши ҳақида хабар берилганди.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!