Футзал. Эрон Ўзбекистонда бўладиган жаҳон чемпионатига қитъа ғолиби сифатида келади

Футзал. Эрон Ўзбекистонда бўладиган жаҳон чемпионатига қитъа ғолиби сифатида келади

Футзал бўйича Осиё кубоги финал ўйини доирасида мезбон Таиланд ва амалдаги вице-чемпион Эрон терма жамоалари куч синашди. Унда форслар йирик 4:1 ҳисобида ғолибликни тантана қилди.

Шу тариқа, Эрон миллий терма жамоаси 13 карра Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди. Таиланд кумуш медалларга эга чиққан бўлса, Ўзбекистон терма жамоамиз бронза медаллари соҳиби бўлди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионатига Осиёдан 5 та терма йўл олди. Эрон, Таиланд, Ўзбекистон ва Тожикистон билан бирга Афғонистон ҳам йўлланмани қўлга киритди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!