Футбол. "Пахтакор" сафарда БАА жамоасини ютди

Футбол. "Пахтакор" сафарда БАА жамоасини ютди

Осиё чемпионлар лигаси иккита мағлубият билан бошлаган «Пахтакор» кетма-кет уч ўйиндан буён очко тўплашга муваффақ бўлмоқда.

Максим Шацких жамоаси бугун Бирлашган Араб Амирликларида "Ал-Айн" клуби меҳмони бўлиб, иродали ғалабани қўлга киритди. Тошкентликлар биринчи бўлим давомида устунликка эга бўлганига қарамай, ҳисобни мезбонлар очишди. Баҳснинг 18-дақиқасида Эйса Ҳалфан дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқиб, тўпни дарвозага жойлади.

"Пахтакор"нинг ҳужумлари эса иккинчи бўлимда ўз самарасини бера бошлади. Саитов-Черан-Эркинов комбинациясидан сўнг Ҳожимат яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Орадан кўп ўтмасдан Чераннинг узатмасидан кейин Эркинов яна рақиб жарима майдонига кириб борди ва бир ҳимоячини алдаб ўтиб, иккинчи голни урди.

Драган Черан эса 78-дақиқада ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Холматовнинг узатма/зарбасини легионер футболчи рақиб дарвозасига буриб юборди 1:3.

"Пахтакор" ушбу ғалабадан кейин ўз очколарини 7 тага етказди ва яққол 2-ўринга кўтарилди. Жамоа 5 декабрь куни ўз майдонида Саудиянинг "Ал-Файҳа" клубини қабул қилади. "Шерлар" мазкур ўйинда ғалаба қозонса, плей-оффга чиқиш учун бошқа гуруҳларда 2-ўринни эгаллаган жамоалар натижасига қарайди.

Осиё чемпионлар лигаси - 2023. 5-тур. Ал Айн, БАА.
“АЛ-АЙН” - “ПАХТАКОР” - 1:3 (1:0)

Голлар: Эйса Халфан (18) — Ҳожимат Эркинов (55, 62), Драган Черан (78)

Ҳакамлар: Адҳам Маҳадмеҳ, Мустафо Калаф, Аҳмад Моаннес (Иордания), Рё Танимото (Япония).

"Ал-Айн": Муҳаммад Бусанда, Муҳаммад Шокир, Аббос Блуши, Каку, Бандар Аҳбаби, Султон Саид, Ҳолид Али, Жонатас, Мансур Шамси, Траоре, Эйса Халфан.

"Пахтакор": Павлюченко, Саитов, Азмиддинов, Ҳамралиев, Сайфиев, Асқаров, Холматов, Турғунбоев, Собирхўжаев, Эркинов, Черан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!