Европарламент депутатлари Венгрияни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўради

Европарламент депутатлари Венгрияни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўради

Европарламентнинг 705 нафар аъзосидан 63 нафари Европа комиссияси (ЕК) президенти Урсула фон дер Ляен, Европа кенгаши президенти Шарль Мишель ва Европарламент раҳбари Роберта Метсолага мурожаат қилди.

Баёнотда Европарламент депутатлари мамлакат бош вазири Виктор Орбаннинг Россия ва Хитойга ташрифи муносабати билан Венгриянинг Европа кенгашидаги овоз бериш ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга чақирмоқда, деб ёзади Politico. Венгрия 1 июлдан бошлаб жорий йилнинг охиригача ЕИ кенгашига раислик қилди.

“Бу Венгриянинг ЕИ кенгашидаги овоз бериш ҳуқуқини тўхтатиб туриш каби ҳақиқий ҳаракатларни талаб қилади, чунки амалиёт оддий танбеҳ иш бермаслигини кўрсатди”, дея мактуб матнидан иқтибос келтиради Politico.

Депутатларнинг сўзларига кўра, у ўз сафарлари билан “кенгаш раиси лавозимини суиистеъмол қилиб, аллақачон катта зарар етказган”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!