Евроиттифоқ Афғонистонда қанча одам гуманитар ёрдамга муҳтож эканини маълум қилди
Афғонистоннинг қарийб ярим аҳолиси — 18 миллион киши гуманитар ёрдамга муҳтож, тахминан 4 миллион киши ички қочқинларга айланган. Кеча Европарламентнинг ривожланиш бўйича қўмитаси раҳбари Томас Тобе Афғонистондаги гуманитар вазиятга баҳо берар экан, ушбу рақамларни келтириб ўтди.
«Афғонистонда юз берган қурғоқчилик, COVID-19 пандемияси ва жанговар ҳаракатлар натижасида мамлакатнинг қарийб ярим аҳолиси гуманитар ёрдамга муҳтож, қарийб 4 миллион киши яшаш жойини ўзгартиришга мажбур бўлган, яъни ички қочқинларга айланган», — дея таъкидлади у.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).