Ереванда юзлаб хавфсизлик кучлари Пашинянга қарши митинг туфайли шаҳар марказини тўсиб қўйди

Ереванда юзлаб хавфсизлик кучлари Пашинянга қарши митинг туфайли шаҳар марказини тўсиб қўйди

Ереванда юзлаб хавфсизлик кучлари бош вазир Никол Пашинянга қарши митинг туфайли шаҳар марказини тўсиб қўйди.

Мухолифат бугун Пашинян Халқаро иқтисодий форумда иштирок этаётган Опера ва балет театрига тинч юриш уюштиришни режалаштирган эди. Юзлаб полициячилар, жумладан махсус кучлар шаҳар марказига киришни тўсиб қўйган. Театр биноси яқинида металл тўсиқлар ўрнатилган ва уни томида снайперлар кўринган.

Йиғилганлар "Никол, кет", "Пашинян сотқин" деган шиорлар билан бош вазирдан намойишчилар олдига чиқишни талаб қилишди. Бир неча киши ҳибсга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!