Дуров Telegram'да жиноятчиларга қарши курашни шахсий мақсад деб атади

Дуров Telegram'да жиноятчиларга қарши курашни шахсий мақсад деб атади

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров мессенжердан жиноий мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш унинг шахсий мақсади эканини айтди.

Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзган.

Дуровнинг сўзларига кўра, фойдаланувчилар сонининг кескин ўсиши ва 950 миллионга етгани жиноятчиларга платформани суиистеъмол қилишга имкон берган.

«...Мен бу борадаги вазиятни сезиларли даражада яхшилашни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман», — деди мессенжер асосчиси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!