Доғистонда “аксилтеррор операцияси режими” жорий этилди

Доғистонда “аксилтеррор операцияси режими” жорий этилди

Махачқалъа ва Дербентда отишма содир этганларни қидириш ва зарарсизлантириш чоралари кўрилмоқда, деб хабар берди Миллий аксилтеррор қўмитаси.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Доғистондаги ҳужумда ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди, улардан 7 нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, 25 киши турли даражада жароҳатланган.

Ички ишлар вазирлиги аҳолидан аксилтеррор операцияси якунланмагунича кўчага чиқмасликни сўради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!