Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартиби ҳамда уни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартиби ҳамда уни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалари киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди

Қонун билан қуйидаги 4 та қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Мазкур тартиб 2021 йил 1 апрелдан кучга киради.

Шунингдек, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартиби белгиланди.
Бюджет маблағлари тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25 санасига қадар ўз сайтларида қуйидаги маълумотларни жойлаштириши лозим:

● ўзига тегишли бюджет ташкилотлари кесимида бюджет маблағлари тақсимоти;
● даврий молиявий ҳисоботлар;
● капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси.

Бундан ташқари, Бюджет кодекси Солиқ кодекси ҳамда амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Шу жумладан, Бюджет кодексига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларга оид норма киритилди. 

Унга кўра, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар қайтармаслик шарти билан ҳудудий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари харажатларининг тегишли даромадлар прогнозидан ошган қисмини қоплаш учун берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!