BYD ўзининг илк пикапини тақдим қилди

BYD ўзининг илк пикапини тақдим қилди

"Shark" номини олган автомобилнинг премьераси Мексикада ўтказилди, илк сотувлар ҳам ушбу давлатда бўлади.

Пикап гибрид бўлиб, у 29,58 KW•h батарея билан жиҳозланган. Бу пикапга фақат электрда 100 км масофа босиб ўтиш имконини беради. Бир марта тўла бензин баки ва бир марталик тўлиқ қувватланиш билан эса бу масофа 840 кмга етади. Максимал тезлиги соатига 160 км. 100 км тезликка эса 5,7 сонияда тезлашади.

Пикап 2 позицияда — GL ва GS сотилади. Уларнинг нархи эса мос равишда 53 400 ҳамда 57 400 долларни ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!