Бруклиндаги яҳудийлар марказига ҳужум уюштирмоқчи бўлган Покистон фуқароси қўлга олинди.

Бруклиндаги яҳудийлар марказига ҳужум уюштирмоқчи бўлган Покистон фуқароси қўлга олинди.

Шу ҳафтада Бруклиндаги яҳудийлар марказига ҳужум уюштиришда гумон қилинган Покистон фуқароси Канадада қўлга олинди. Ҳужум, гумонланувчининг режасига кўра, 7 октябрдаги қирғиннинг бир йиллиги муносабати билан амалга оширилиши керак эди, деб хабар бермоқда Times of Israel нашри.

АҚШ Бош прокурори Меррик Гарланднинг айтишича, Муҳаммад Шаҳзоб Хон ўзи истиқомат қилаётган Канададан Нью-Йоркка "Исломий Давлат" номидан имкон қадар кўпроқ яҳудийларни ўлдиришни мақсад қилган.

АҚШ расмийларининг маълум қилишича, бир муддат аввал Хон ИШИДнинг ташвиқот видеоларини тарқата бошлаган ва ижтимоий тармоқларда ва бошқа одамлар билан ёзишмаларда террор ташкилотини қўллаб-қувватлашини билдирган.

АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, икки махфий ҳуқуқ-тартибот ходими билан суҳбатда у ўзи ва АҚШда жойлашган ИШИДнинг яна бир тарафдори АҚШдаги яҳудий марказларига ҳужум уюштиришни режалаштираётганини ва уларга қурол ва ўқ-дорилар кераклигини тасдиқлаган.

Расмийларнинг таъкидлашича, Хон АҚШга қандай келиш нияти борлиги ва 7 ёки 11 октябрда Йом Кипурда теракт уюштириш ниятида эканлиги ҳақида ҳам маълумот берган.

Кейин, 20 август куни у махфий полиция ходимларига Нью-Йорк шаҳрини нишонга олишга қарор қилганини айтди ва уларга ҳужум учун танлаган аниқ жойнинг фотосуратини юборди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!