Британиядаги энг бой оила хизматчиларни эксплуатация қилгани учун қамоққа ҳукм қилинди

Британиядаги энг бой оила хизматчиларни эксплуатация қилгани учун қамоққа ҳукм қилинди

Британияда швейцариялик миллиардер Пракаш Hиндужа (келиб чиқиши ҳинд) ва оиласининг уч аъзоси уй ишчиларини эксплуатация қилгани учун тўрт йилдан тўрт ярим йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Hиндужалар оиласи молия бозори ва бошқа соҳалардаги бизнес орқали миллиардлаб доллар ишлаб топган. Уларнинг активлари тахминан 44 миллиард еврога баҳоланмоқда. Судда Пракаш ва Камол Hinduja, шунингдек, уларнинг ўғли Ажай ва келини Намрата Женева кўлидаги вилласига ишлаш учун асосан ҳиндистонлик ватандошларни ёллагани аниқланган. Ишчиларнинг баъзилари ҳатто ўқиш ва ёзишни ҳам билмаган.

Виллада улар камситилган, паспортлари олиб қўйилган, ҳафтасига етти кун, кунига 18 соатгача ишлашга мажбур қилинган ва рухсатсиз уйдан чиқиши тақиқланган.

Прокуратура маълумотларига кўра, хизматчилар иш соати учун бир евродан кам пул олган. Миллиардерлар уларга ҳинд рупийсида тўлов қилган ва пулларни Ҳиндистондаги ҳисоб рақамларига ўтказган. Аммо ишчиларни мазкур ҳисоб рақамларга кириш имкони бўлмаган. Хизматчиларга нисбатан мазкур тизим узоқ йиллар давом этган.

Пракаш Hиндужa (78 ёш) ва рафиқаси Камол (75 ёш) 4 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум этилган. Уларнинг ўғли Ажай ва унинг рафиқаси Намрата 4 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Судланувчиларнинг ҳеч бири ҳукм чиқариш жараёнида қатнашмаган.

Прокурор Ив Бертосса оилани “ходимларидан кўра ўз итига кўпроқ пул сарфлаганликда” айблаган. Адвокатлар ҳозирда Монако князлигида даволанаётган баъзи оила аъзоларининг соғлиғи ёмонини таъкидламоқда. Женева прокурори уларни зудлик билан ҳибсга олишга чақирган.

Hindujaлар оиласининг ҳимоячилари ҳукм устидан шикоят қилмоқчи. Оила жабрланган томонлар билан суддан ташқари келишувга эришгани айтилган. Ушбу келишувнинг шартлари нимадан иборатлиги номаълум.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!