Блогер Отабек Сатторий иши апелляция инстанциясида Самарқанд вилояти судида кўрилади

Блогер Отабек Сатторий иши апелляция инстанциясида  Самарқанд вилояти судида кўрилади

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг маълум қилишича, сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий ишини апелляция инстанциясида кўриш адвокатнинг шикоятига асосан Самарқанд вилояти судига ўтказилган.
Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов Kun.uz’га блогерга нисбатан жиноят иши апелляцияси Самарқанд вилоят судида кўриб чиқилиши режалаштирилаётганини тасдиқлади. Ишни кўриб чиқиш санаси ва вақти ҳали белгиланмаган.
Эслатиб ўтамиз, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдорларининг фаолиятини танқид қилиб келган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий жорий йил 10 май куни туҳмат ва товламачиликда айбдор деб топилиб, суд ҳукми билан 6,5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
«Сатторий иши» ўзбек жамоатчилиги ва жаҳон ҳамжамиятида, хусусан, ҳуқуқ фаоллари томонидан қизғин муҳокама қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!