"Барселона"нинг янги трансфери клубда қайси рақамда ҳаракат қилиши маълум бўлди

"Барселона"нинг янги трансфери клубда қайси рақамда ҳаракат қилиши маълум бўлди

"Барселона" кеча Дани Ольмо трансферини эълон қилди.

Ярим ҳимоячи "Барселона" клубида 20-рақамда ҳаракат қилади. Бу рақам жамоанинг анча йиллик футболчиси Сержи Роберто кетганидан сўнг бўшаб қолганди.

Бундан ташқари 20-рақамда "Барса" спорт директори Деку ўз вақтида тўп тепган.

Футболчи бу рақамда ўйнаши Ольмонинг тақдимот маросимида маълум бўлди. Клуб футболчининг дўстлари ва яқинларига айнан шу рақамдаги футболкаларни совға қилгани кўринган.

Маълумот учун, "Барселона" Дани Ольмони "Лейпциг" клубидан 55+7 млн еврога сотиб олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!