IKA ва ISSA ҳамкорлик шартномасини имзолади

IKA ва ISSA ҳамкорлик шартномасини имзолади

Остона шаҳри мезбонлик қилаётган 5-Дунё кўчманчилар ўйинларига кўплаб нуфузли халқаро спорт ташкилотлари раҳбарлари ташриф буюрган.

Бугун Ҳилтон меҳмонхонаси конференц залида Халқаро Кураш ассоциацияси ва Ислом бирдамлик спорт ассоциацияси рахбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда IKA Президенти Ҳайдар Фармон, IKA вице–Президенти Зиёвиддин Ходжиниязов, IKA Администрацияси рахбари Мансур Мирзаев, ISSA Бош котиби Nasser Ayman MAJALI, Қозоғистон Кураш федерацияси вице–Президенти Андрей Боргенс ва Ислом бирдамлик спорт ассоциацияси ходимлари иштирок этишди.

Учрашув давомида Халқаро Кураш ассоциацияси Президенти Ҳайдар Фармон Кураш спортининг ривожланиши, барча қитъавий чемпионатлар, ҳакамлар ва мураббийларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берди.

Ислом бирдамлик спорт ассоциацияси Бош котиби Nasser Ayman MAJALI Кураш спорти ҳақида ўзининг ижобий таъсуротларга эга эканлигини, унинг қоидалари исломий қадриятларга мослиги эътироф этди. Ҳалол баҳоси Курашда ҳам Ислом динида ҳам энг олий баҳо эканлигини қайд этди.

IKA Вице-Президенти Зиёвиддин Ходжиниязов Ислом бирдамлик спорт ассоциацияси билан кўпдан бери ҳамкорликда иш олиб борилаётганлигини, келгусида ҳамкорлик алоқалари кенг қамров касб этиши қайд этиб ўтди. Бу борада қўллаб-қувватлаётганлиги учун ташкилот раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Йиғилиш давомида икки ташкилот ўртасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб Дастурлар бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Маълумот учун: Ислом бирдамлик спорт ассоциацияси Ислом бирдамлик ўйинларини бошқарувчи олий орган ҳисобланади. Унинг вазифаси ислом мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни спорт орқали оширишдан иборатдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!