Паралимпия ғолиб ва совриндорларига совғалар топширилди

Паралимпия ғолиб ва совриндорларига совғалар топширилди

Паралимпиадада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар учун 10 та Tahoe (чемпионларга) ҳамда 16 та BYD Song Plus Champion (кумуш ва бронза медали соҳибларига) автомобиллари совға қилинди.

Париждаги Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 9 сентябр куни кечқурун Тошкент аэропортида кутиб олинди.

Миллий олимпия қўмитаси биносида Паралимпиадада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар учун 10 та Tahoe (чемпионларга) ҳамда 16 та BYD Song Plus Champion (кумуш ва бронза медали соҳибларига) автомобиллари совға қилинди.

Олтин медал соҳибларига:

— 200 минг АҚШ доллари;
— Tahoe автомобили;
— 2 қаватли коттеж.

Кумуш медал соҳибларига:

— 100 минг АҚШ доллари;
— BYD Song Plus EV Champion автомобили;
— квартира.

Бронза медали соҳибларига:

— 50 минг АҚШ доллари;
— BYD Song Plus DM-i Champion автомобили;
— квартира.

Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалини (жами 26 та) қўлга киритиб, медаллар жадвалида 13-ўриндан жой олди, Осиёда эса Хитой ва Япониядан кейин учинчи бўлди. Бу — мамлакат тарихидаги энг яхши натижа. Токио-2020 паралимпия ўйинларида Ўзбекистон вакиллари 8 та олтин, 5 та кумуш, 6 бронза (жами 19 та) қўлга киритиб, умумий рейтингда 16-ўринни эгаллаганди.

Паралимпия ғолиб ва совриндорларига совғалар топширилди

Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:

Олтин

  1. Асила Мирзаёрова (узунликка сакраш)
  2. Қудратуллахон Маъруфхўжаев (ядро улоқтириш)
  3. Элбек Султонов (ядро улоқтириш)
  4. Асадбек Тоштемиров (таэквондо)
  5. Ёрқинбек Одилов (найза улоқтириш)
  6. Бобур Омонов (ядро улоқтириш)
  7. Шерзод Намозов (дзюдо)
  8. Хусниддин Норбеков (ядро улоқтириш)
  9. Толиббой Йўлдашев (диск улоқтириш)
  10. Нурхон Қурбонова (найза улоқтириш)

Кумуш

  1. Зиёдахон Исоқова (таэквондо)
  2. Кубаро Ҳакимова (ядро улоқтириш)
  3. Гулжаной Наимова (таэквондо)
  4. Дониёр Салиев (узунликка сакраш)
  5. Сервер Ибрагимов (ўқ отиш)
  6. Сафия Бурханова (ядро улоқтириш)
  7. Кумуш Ходжаева (дзюдо)
  8. Шаҳина Йигиталиева (найза улоқтириш)
  9. Рўза Кузиева (пауэрлифтинг)

Бронза

  1. Темур Гиязов (баландликка сакраш)
  2. Толиббой Йўлдашев (ядро улоқтириш)
  3. Нурхон Қурбонова (ядро улоқтириш)
  4. Моҳигул Ҳамдамова (диск улоқтириш)
  5. Учқун Қуронбоев (дзюдо)
  6. Довурхон Кароматов (дзюдо)
  7. Муслима Одилова (сузиш, баттерфлай)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!