Украина Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Муваққат ишлар вакилини чақиртирди

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Муваққат ишлар вакилини чақиртирди

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг мамлакатдаги муваққат ишлар вакили Шаҳрияр Амузегарни чақиртирди.

Бу ҳақда Украина ОАВлари маълум қилди.

"Эронлик дипломатга Украина Ташқи ишлар вазирлигининг 7 сентябрь куни тегишли изоҳи берилди ва Эроннинг Россияга баллистик қуроллар етказиб бергани фактини тасдиқлаш ҳалокатли ва Украина-Эрон икки томонлама муносабатлари тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши ҳақида қаттиқ огоҳлантирилди", — дейилади департаментда.

Эслатиб ўтамиз, The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Россия Эрондан қисқа масофага учувчи баллистик ракеталарни олган. Эрон БМТда Россияга ракета узатилишини рад этди. Бироқ кейинроқ Эрон депутати Аҳмад Бахшаиш Ардестоний Теҳрон ракеталарни Россияга ўтказганини тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, бу бартернинг бир қисми эди. Битимнинг яна бир қисми дронларни етказиб беришдир.

Бугун ЕИ Эроннинг Россияга баллистик ракеталар етказиб берганини тасдиқловчи разведка маълумотларини олганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!