Саида Мирзиёева Қатарда таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан уюштирилган давра суҳбатида қатнашди

Саида Мирзиёева Қатарда таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан уюштирилган давра суҳбатида қатнашди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қатарда таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан уюштирилган давра суҳбатида иштирок этди.

Саида Мирзиёева таклиф учун Қатар давлати таълим, фан ва ижтимоий тараққиёт фонди (Qatar Foundation) раиси шайха Муза бинт Носир ал-Миснадга миннатдорлик билдирган.

“Ўзбекистон таълим сифатига, айниқса, қизлар ва аёлларнинг билим эгаллашига катта эътибор қаратмоқда. Бу борада юртимиз сарҳадлари билан чекланиб қолаётганимиз йўқ.

2018 йили президентимиз ташаббуси билан Термиз шаҳрида касб-ҳунар таълими маркази очилди, ҳозирга қадар бу ерда 700 нафарга яқин Афғонистон фуқароси таҳсил олди, улардан 200 нафари – хотин-қизлар.

Афғонистонлик аёллар учун бу жуда муҳим – мамлакатда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида малакали тиббий кадрлар етишмовчилиги кузатилади.

Биз гуманитар инқирознинг олдини олиш йўлида афғонистонлик қизлар ва аёлларни зарурий касбларга ўқитиш ишларини давом эттиришга тайёрмиз. Қатар ҳукумати ва Education Above All жамғармаси бўлса, бу борада бизга ёрдам беришга шай.

Мавжуд вазиятни инобатга олсак, бу вазифани уддалаш барча томонлар учун осон бўлмайди. Лекин биз бу йўлда бор куч-қувватимизни ишга солишга тайёрмиз.

Хотин-қизлар учун энг яхши ҳимоя — таълим олиш имкониятидан эмин-эркин фойдаланишдир”, дейди Саида Мирзиёева.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!