Латвия ҳудудига қулаган дрон портловчи моддалар билан тўлдирилган

Латвия ҳудудига қулаган дрон портловчи моддалар билан тўлдирилган

Бу ҳақда Латвия Миллий Қуролли кучлари хабар берди.

"Гап Shahed типидаги дрон ҳақида кетмоқда. Дрон тўлиқ ўрганиб чиқилади", — дея аниқлик киритди Латвия Миллий Қуролли кучлари қўмондони Леонид Калнинс.

Мамлакат Мудофаа вазири Андрис Спрудснинг сўзларига кўра, Латвия Россиянинг қулаб тушган дронига жавобан шарқий чегарасида ҳаво мудофаасини кучайтиради.

Аввалроқ Россия дрони 7 сентябрь куни Латвия шарқида ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.Латвия Миллий Қуролли Кучларининг дастлабки маълумотларига кўра, дрон Беларусдан мамлакат ҳаво ҳудудига учган. Латвия ҳодиса ҳақида НАТО қўмондонлигини хабардор қилди. Дрон ҳалокати юзасидан суриштирув ишлари бошланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!