Ғазода илгари қўлга олинган БМТ карвони озод қилинди

Ғазода илгари қўлга олинган БМТ карвони озод қилинди

Ғазо секторида қўлга олинган БМТ карвонининг барча ходимлари қўйиб юборилган ва улар хавфсиз. Бу ҳақда БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (УНРWА) бош комиссари Филипп Лазарини маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС» .

«Колонна ва унинг ходимлари қўйиб юборилиб, БМТ базасига қайтарилди. Эртага Ғазо шимолида полиомиелитга қарши кампания ўтказиладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас», - деди Лаззарини ижтимоий тармоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!