"Алекс-251" амфибия самолёти ҳалокатининг дастлабки сабаблари маълум бўлди

"Алекс-251" амфибия самолёти ҳалокатининг дастлабки сабаблари маълум бўлди

"Алекс-251" амфибия самолёти ҳалокатининг дастлабки сабаблари маълум бўлди
Самолёт компонентларининг ишдан чиқиши Алекс-251 амфибия самолётининг Москва вилоятида ҳалокатга учрашининг энг эҳтимолий версияси ҳисобланади.

Бу ҳақда "ТАСС"га тезкор хизматлар маълум қилди.

"Энг эҳтимолли версия - бу самолёт тизимларининг носозлиги" - деди агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, бу самолёт RA1240G қуйруқ рақамига эга бўлган ягона самолётдир. "Ана шу машина ҳалокатга учраган", деб тушунтирди у.

Суҳбатдош шунингдек, самолётни тажрибали учувчи бошқарганини ва самолёт ҳавога кўтарилгандан сўнг дарҳол ҳалокатга учрагани учун учувчи хатоси бўлиши эҳтимолдан йироқ эмаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, "Алекс-251" амфибия самолёти 9 сентябрь куни Москва яқинидаги Руза яқинида ҳалокатга учраган эди. Ҳодиса оқибатида иккала учувчи ҳам ҳалок бўлган. Бошқа қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ. Самолёт Ватулино учиш клубига тегишли бўлиб, аэродром яқинида қулаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!