Афғонистоннинг Британиядаги элчихонаси ўз фаолиятини тўхтатади

Афғонистоннинг Британиядаги элчихонаси ўз фаолиятини тўхтатади

Афғонистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси маҳаллий ҳокимият талабига биноан 27 сентябрь куни ўз фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда Афғонистон дипломатик миссияси раҳбари Залмай Расул маълум қилди.

“Афғонистон Ислом Республикасининг Лондондаги элчихонаси мезбон давлатнинг расмий сўрови асосида 2024 йил 27 сентябрда расман ёпилади ва ўз фаолиятини тўхтатади”, деб ёзди у Х тармоғида.

Тhе Express Tribune нашрига кўра, Британия расмийлари Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган “Толибон” ҳаракатининг Кобул билан ҳамкорлик қилишни истамаган раҳбарлари Афғонистон дипломатик миссиялари томонидан чиқарилган ҳужжатларни тан олишдан бош тортгани учун ҳам шундай қарорга келган.

“Толибон” томонидан тузилган Ташқи ишлар вазирлиги аввал хабар қилганидек, булар қаторига Австралия, Австрия, Бельгия, Греция, Италия, Канада, Норвегия, Польша, Франция, Швейцария ва Швециядаги Афғонистон элчихоналари ҳам киради.

“Толибон” ҳаракати АҚШ қўшинларини олиб чиқиш ниятини эълон қилганидан сўнг Афғонистон устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг кўламли операцияни амалга оширган. 2021 йил 15 август куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани хорижга қочиб кетган ҳамда “Толибон” жангсиз Кобулга кирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!